Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумотига кўра, воқеа Ниёзбек йўли ва Халқобод кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Жанжал якунланиш арафасида, ҳайдовчи ҳаракатланиб келиб, тўрт нафар фуқарони уриб юборган.
Ҳодиса жойидан далиллар расмийлаштириб олинган. Туман прокуратураси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-модда (қасддан одам ўлдиришга уриниш) ҳамда 277-модда (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда ҳам вояга етмаган йигит 5 ёшли қизчани машинада уриб қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўша ҳолатда ҳам ҳуқуқбузар топилиб, транспорт воситаси жарима майдончасига олиб борилган, қизнинг аҳволи ҳозирда яхши эканлиги маълум қилинган.






