АсосийЖамият

Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бухоро шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

'Мирзиёев ва Тоқаев Бухорода музокара ўтказди'ning rasmi

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо, транспорт, энергетика ва юқори технологиялар йўналишидаги ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, яқин йилларда ўзаро савдони 10 миллиард долларга етказиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ҳудудлараро алоқалар фаоллашгани, ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етганини қайд этди. Автомобилсозлик, логистика, қурилиш материаллари, электротехника, кимё ва геология соҳаларида янги лойиҳалар кўриб чиқилди. Транспорт йўлакларини ривожлантириш, чегара инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда “яшил” энергия ташаббусларини илгари суриш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, етакчилар Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши каби йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, инновациялар, космик технологиялар, рақамлаштириш ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Музокаралар якунида ҳукуматларга эришилган келишувлар ижроси бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:57

    27 ёшли футболчи Хушнудбек Авилов вафот этгани айтилмоқда

    Ўзбек футболида бир қатор клубларда тўп сурган Хушнудбек Авиловнинг вафоти сабаблари ҳозирча очиқланмаган.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этиллди

    Темурийлар даврида хаттотлик санъати юксак тараққиёт чўққисига кўтарилиб, маданий юксалиш рамзига айланган.

    'Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:05

    Қашқадарё ва Андижонда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди

    Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    'Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул тартиби белгиланди

    Қабул жараёни онлайн тарзда — my.gov.uz ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг my.maktab.uz платформалари орқали амалга оширилади.

    'Ўзбекистонда 23 та дорихона лицензияси бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:17

    Ўзбекистонда 23 та дорихона лицензияси бекор қилинди

    Бу ҳақида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси ва фармназорат инспекцияси маълум қилди.

    'Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:49

    Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    Навоий вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.