АсосийЖамият

Президент миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқот қилди.

'Президент миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Миллий маданий марказлар павилёнига ташриф буюрди.

Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаб келмоқда, 157 та миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Бу хилма-хиллик кўп асрлик тарихий жараёнлар натижасида шаклланган ноёб ижтимоий ҳодиса саналади.

Юртимизда миллий маданиятларни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, шу орқали ёш авлодни бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Дўстлик боғи ҳамда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносига туташ майдонда барпо этилган, йигирма икки миллатнинг ўзига хос архитектураси акс этган павилон ҳам ушбу эътиборнинг ёрқин тасдиғидир.

Бу ерда қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқирд ўтовлари, корейс, беларус, украин, грек, олмон, дунган, поляк, яҳудий, грузин, арман, татар ва қрим-татар, уйғур, турк, тожик, хитой, рус ҳамда озарбайжон халқларининг икки қаватдан иборат дўстлик уйлари жойлашган.

Интерерлар ўша халқнинг миллий анъаналарига мос ҳолда безатилган. Экспозицияларда эса миллий либослар, чолғу асбоблари, декоратив-амалий санъат намунаси, тарихий макетлар ва маданий меросни акс эттирувчи кўплаб экспонатлар ўрин олган.

Бугун павилёнда Наврўз шукуҳи ҳукм сурмоқда, зеро, Наврўз ўзи билан бирдамлик, янгиланиш ва яхшиликка даъват каби эзгу ғояларни олиб келувчи байрамдир.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир миллий маскан фаолияти билан танишди. Иштирокчилар билан самимий мулоқот қилди.

Учрашувлар чоғида миллий-маданий марказларнинг умумхалқ байрамларини юксак руҳда ўтказишдаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Юксак ватанпарварлиги, фидойи меҳнати билан республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга қўшаётган ҳиссаси учун турли миллатга мансуб юртдошларимизга миннатдорлик билдирилди.

Президентимиз павилён меҳмонлари учун учун ташкил этилган бадиий дастурни томоша қилди. Миллий маданий марказлар вакиллари билан биргаликда суратга тушди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:08

    Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

    Баҳор фаслининг кириб келиши ва табиатнинг уйғониши билан уйғун равишда нишонланадиган қадимий байрам — Наврўзи олам муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари, шунингдек, сиёсат ва жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

    '“Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:10

    “Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

    Овоз бериш натижаларига кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

    'Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

    '“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни Наврўз байрами билан табриклади.

    'Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:43

    Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” прогнозларни эълон қилди.

    'Чак Норрис вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 15:55

    Чак Норрис вафот этди

    Актёр, жанг санъати устаси ва бутун бир жанг киноси даври рамзи бўлган Чак Норрис ҳаётдан кўз юмди.