АсосийЖамият

Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

Баҳор фаслининг кириб келиши ва табиатнинг уйғониши билан уйғун равишда нишонланадиган қадимий байрам — Наврўзи олам муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари, шунингдек, сиёсат ва жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.

'Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади'ning rasmi

Табрикномаларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган. Наврўзнинг инсоният тарихидаги ўрни, унинг янгиланиш, эзгулик ва ҳамжиҳатлик тимсоли экани алоҳида таъкидланган. 

Хорижий етакчилар ўз табрикларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, иқтисодий ривожланиш суръатлари ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган ташаббусларга юқори баҳо берган. 

Шунингдек, мамлакатнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, минтақада яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан ижобий эътироф этилаётгани қайд этилган.

Наврўз байрами муносабати билан Президент номига қутлов йўллаганлар орасида Владимир Путин, Си Сзинпин, Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд, Муҳаммад бин Салмон, Режеп Таййип Эрдоған, Қосим-Жомарт Тоқаев, Садир Жапаров, Эмомали Раҳмон, Сердар Бердимуҳамедов, Гурбангули Бердимуҳамедов, Илҳом Алиев, Александр Лукашенко ҳамда Шаҳбоз Шариф каби давлат раҳбарлари бор.

Қутловларда Наврўзнинг халқларни бирлаштирувчи, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим байрам экани таъкидланиб, Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрлик билдирилган. 

Жумладан, Россия Президенти Владимир Путин ўз табригида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари бундан буён ҳам икки халқ фаровонлиги ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида ривожланиб боришига ишонч билдирган. 

Хитой раҳбари Си Сзинпин эса ўз мурожаатида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини қайд этган 

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Наврўзнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи қадимий байрам эканини қайд этиб, қардош халқлар ўртасидаги алоқалар янада ривожланишига тилак билдирган. 

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам ўз табрикларида минтақада яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаган. 

Шунингдек, бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам Президент номига қутлов йўллаган. Улар орасида Нурлан Ермекбаев, Кубаничбек Омуралиев ҳамда бошқа нуфузли ташкилотлар вакиллари бор.

Бундан ташқари, турли мамлакатлар сиёсий ва жамоат арбоблари, диний ташкилотлар вакиллари ҳам Наврўз муносабати билан самимий табриклар йўллаган. 

Президент номига келаётган табриклар давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Президент миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди

    Шавкат Мирзиёев юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқот қилди.

    '“Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:10

    “Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

    Овоз бериш натижаларига кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

    'Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

    '“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни Наврўз байрами билан табриклади.

    'Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:43

    Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” прогнозларни эълон қилди.

    'Чак Норрис вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 15:55

    Чак Норрис вафот этди

    Актёр, жанг санъати устаси ва бутун бир жанг киноси даври рамзи бўлган Чак Норрис ҳаётдан кўз юмди.