“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23° илиқ, баъзи жойларда 25° илиққача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






