АҚШда оммавий депортациялар сиёсатига ёндашув ўзгармоқда. Бу қарор сиёсий салбий таъсирлар ҳақидаги хавотирлар ортидан қабул қилинган.
Дональд Трамп маъмурияти оммавий депортациялар кўлами ва намоёнлигини қисқартирмоқда. Қайд этилишича, аввалги чоралар ҳаддан ташқари кескин бўлиб, сиёсий жиҳатдан зарар келтирган бўлиши мумкин.
Эндиликда асосий эътибор жиноят содир этган шахсларни депортация қилишга қаратилмоқда. Шунингдек, оммавий рейдлар сони камайган, ҳибсга олишлар кўрсаткичи ҳам бироз пасайган.






