Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, 19 март куни соат 09:00 дан 20:00 гача 500 мингдан ортиқ автомобил пойтахт ҳудудини тарк қилган.
Бу юқори транспорт оқими Рамазон ҳайити байрами ва дам олиш кунлари муносабати билан аҳолининг оммавий равишда шаҳардан чиқиши билан боғлиқ.
Шаҳарда йўл ҳаракати ҳолати Ягона тезкор бошқарув маркази орқали сутка давомида назорат қилинмоқда. Видеокузатув тизимлари ёрдамида кўчалар, асосий магистраллар ва чиқиш постларида вазият реал вақт режимида кузатиб борилади.
Байрам кунлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли тирбандликлар кузатилган. ЙҲХБ ходимлари йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни, масофани сақлаш ва тезлик режимини бузмасликни тавсия қилмоқда.






