АсосийЖамият

Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди

Хориждан мамлакатга ноқонуний олиб кирилган катта миқдордаги маҳсулотлар фош этилди.

'Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи икки МЧЖ ижарага олган омборлар кўздан кечирилди.

Натижада бошқа товарлар ниқоби остида олиб кирилган, акциз маркаси бўлмаган жами 29 турдаги 1 миллион 963 мингдан ортиқ қути тамаки маҳсулотлари, шунингдек 807 килограмм озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 33,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Бойлик эмас, бахт муҳимроқми? Дунё рейтингида кутилмаган натижалар

    2026 йилги Жаҳон бахти ҳисоботида яна шимолий давлатлар етакчиликни қўлга олди.

    'Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Бодрумда ўзбекистонлик аёлга тажовуз қилинди

    Туркиянинг Бодрум шаҳрида 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки нафар эркак томонидан жинсий тажовузга учрагани хабар қилинди.

    'Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:28

    Доллар кетма-кет тўрт кун кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Президент Имом Бухорий мажмуасига борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:22

    Президент Имом Бухорий мажмуасига борди

    Имом Бухорий руҳи покларига ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилди.

    'Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугайди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:28

    Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугайди?

    Байрам кунларида иссиқлик таъминоти сақлаб қолиниши маълум қилинди.

    'Япониялик олимлар саратоннинг янги турини аниқлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Япониялик олимлар саратоннинг янги турини аниқлади

    Япониялик олимлар ўсмирлар ва ёши катталарда учрайдиган, стандарт таҳлилларда аниқланиши қийин бўлган янги қон саратони турини кашф қилди.