АсосийЖамият

“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни Наврўз байрами билан табриклади.

'“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди'ning rasmi

Бу ҳақда президент ахборот хизмати раҳбари Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Бутун дунё нурга, гўзалликка тўлган шу дилбар фаслда жонажон диёримизга шарқона янги йил – Наврўзи олам кириб келмоқда. 

Бугун бамисоли икки азим дарё туташмоқда – Наврўз байрамини муборак Рамазон ҳайити билан бирга нишонламоқдамиз. 

Табиатнинг уйғониши ва руҳий покланиш рамзи бўлган мана шундай қутлуғ айёмлар билан сизларни, кўп миллатли бутун халқимизни чин қалбимдан самимий табриклайман. 

Дунёнинг олис ва яқин мамлакатларида ишлаётган, таҳсил олаётган ватандошларимизни ҳам муборакбод этиб, уларга эзгу салом ва тилакларимизни изҳор этаман. 

Байрам барчамизга муборак бўлсин! 

Наврўзи олам диёримизга тинчлик ва бахт олиб келсин!”, – деди давлатимиз раҳбари.

Барча ҳудудларга, қишлоқ ва овуллар, маҳаллаларга Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш бўйича катта ҳаракат бошлангани таъкидланди. 

Янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида ҳам улкан қадамлар қўйилмоқда. Янги-янги замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт объектлари барпо этилмоқда. 

Келгусида бундай қурилишлар кўлами янада кенгайтирилиши таъкидланди. 

“Ушбу файзли тонгда миришкор деҳқон ва фермерларимизга барчамиз юксак ҳурмат ва эҳтиром билдирамиз. 

Сиз, азизларнинг элимиз дастурхонини янада тўкин ва фаровон қилишдек эзгу ишларингизда зафар ва омадлар тилаймиз. Чунки сизларнинг олижаноб меҳнатингиз билан халқимизнинг ризқу насибаси бутун бўлади. Бу борада давлатимиз, жамиятимиз сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – деди Президентимиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:10

    “Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

    Овоз бериш натижаларига кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

    'Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

    'Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:43

    Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” прогнозларни эълон қилди.

    'Чак Норрис вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 15:55

    Чак Норрис вафот этди

    Актёр, жанг санъати устаси ва бутун бир жанг киноси даври рамзи бўлган Чак Норрис ҳаётдан кўз юмди.

    'Трамп депортация сиёсатида йўналишни ўзгартирмоқда'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 08:18

    'Гутерриш: Яқин Шарқдаги можароларни тўхтатиш АҚШнинг сиёсий иродасига боғлиқ'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 07:46

    Гутерриш: Яқин Шарқдаги можароларни тўхтатиш АҚШнинг сиёсий иродасига боғлиқ

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонларни можарони юмшатишга чақирди.