Актёрнинг ўлими пайшанба куни эрталаб эълон қилинди. TMZ хабарига кўра, у Гавайида вафот этган. Норриснинг оиласи фожиали хабарни тасдиқлаб, унинг яқинлари даврасида ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.
Инстаграмда чоп этилган баёнотда: “У эзгу мақсад ва севган инсонларига содиқлик билан ҳаёт кечирди”, дейилган. Манбаларга кўра, актёр ўлимидан бир кун олдин — 18 ёки 19 март куни шифохонага ётқизилган. Ҳолати тез ёмонлашган. Айтилишича, у бундан олдин машғулот ўтказаётган ва яхши кайфиятда бўлган.
Чак Норрис 1980 йиллардаги The Delta Force ва Missing in Action каби жанг фильмларидаги роллари билан дунёга танилди. 1990 йилларда эса Walker, Texas Ranger сериалидаги Корделл Уокер образи орқали ўз мавқеини янада мустаҳкамлади.
Унинг номи нафақат куч ва харизма рамзига, балки кино, интернет мемлари ва оммавий маданиятнинг ажралмас қисмига айланди.






