АсосийЖамият

“Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Овоз бериш натижаларига кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

'“Опен бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда Ташаббусли бюджетнинг 2026 йил биринчи мавсуми доирасида ўтказилган овоз бериш якунланди. 

Қайд этилишича, лойиҳалар учун жами 10 миллион 284 мингдан ортиқ овоз берилган. Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

Овоз бериш натижаларига кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Уларни амалга ошириш учун 3 триллион 5 миллиард 827 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилган. 

Ғолиб лойиҳалар орасида энг катта улуш ички йўлларни таъмирлашга тўғри келади — 868 та лойиҳа. Шунингдек, мактабларни таъмирлаш ва уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича 566 та, соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлашга доир 163 та лойиҳа ғолиб бўлган. 

Энг кўп овоз тўплаган айрим ҳудудларда аҳоли ғалабани байрамона руҳда нишонлагани, мусиқа, рақс ва концерт дастурлари ташкил этилгани қайд этилди. 

Маълумот учун, овоз бериш жараёни 11 мартдан 20 мартга қадар давом этди. Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролар маҳаллий бюджет маблағларининг бир қисмини тақсимлашда бевосита иштирок этиш имкониятига эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

    '“Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:06

    “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим бошланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни Наврўз байрами билан табриклади.

    'Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:43

    Байрам куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” прогнозларни эълон қилди.

    'Чак Норрис вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 15:55

    Чак Норрис вафот этди

    Актёр, жанг санъати устаси ва бутун бир жанг киноси даври рамзи бўлган Чак Норрис ҳаётдан кўз юмди.

    'Трамп депортация сиёсатида йўналишни ўзгартирмоқда'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 08:18

    'Гутерриш: Яқин Шарқдаги можароларни тўхтатиш АҚШнинг сиёсий иродасига боғлиқ'ning rasmi

    Жамият 20.03.2026 07:46

    Гутерриш: Яқин Шарқдаги можароларни тўхтатиш АҚШнинг сиёсий иродасига боғлиқ

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонларни можарони юмшатишга чақирди.