АсосийЖамият

Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади

"Волгоград-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд Қорақалпоғистонда текширилганда 2 та вагонда ноқонуний тиббий буюм ва дорилар борлиги аниқланди.

'Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

ДХХ ахборот хизмати берган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида божхона идоралари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Хусусан, “Волгоград - Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд “Қорақалпоғистон - темир йўл” халқаро ўтказиш пунктида текширилган.

Натижада 7-вагон кузатувчиси бўлган – Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1981 й.т. шахс томонидан вагоннинг ҳаво айлантириш шахтасига яшириб қўйилган, тахминан 913 млн сўмлик 30 турдаги 2742 дона стомотологик буюмлар, имплантлар ва ускуналар борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, поезднинг 12-вагонида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланиб, вагон кузатувчиси бўлган – Тошкент шаҳрида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро томонидан божхона кўригидан яширин равишда олиб кирилган, тахминан 1,5 млрд сўмлик 12 турдаги жами 894 дона дори воситалари ҳамда тиббий анжомлар ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум бўлишича, вагон кузатувчилари моддий манфаатдорлик эвазига тиббий буюм ва дори воситаларини Тошкент шаҳрига етказиб беришлари керак бўлган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:32

    Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.

    'Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди

    Жиззахда Isuzu ва Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида Lacetti буткул ёниб, ичидаги одамлар воқеа жойида вафот этган.

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.