Ҳодиса туманнинг Хўжакент маҳалласи яқинидаги тоғли ҳудудда юз берган.
Сайр вақтида кутилмаган вазиятга дуч келган икки фуқаронинг бири жароҳат сабаб мустақил ҳаракатлана олмаган.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиб, уни хавфсиз ҳудудга олиб тушган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шифокорлар айтишича, аёлнинг аҳволи ҳозирда яхши.






