АсосийЖамият

ИИВ ходими ҳақида ёлғон маълумот тарқатган шахс 7 суткага қамалди

У интернетда тарқатган маълумотлари ёлғонлигини тан олган.

'ИИВ ходими ҳақида ёлғон маълумот тарқатган шахс 7 суткага қамалди'ning rasmi

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ички ишлар органи ходимига нисбатан 14 ёшли қиз билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатган шахс 7 суткага қамалгани ҳақида 2-май куни ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, у интернетда тарқатган ахборотини ёлғон эканини тан олган.

Суд қарорига кўра, у ва икки шериги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194 ва 195-моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 7 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

“Ҳолатда вояга етмаган қизнинг иштироки бўлгани сабабли, тўлиқ тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган. Иш якунига кўра, ёлғон ахборот тарқатган шахсларга нисбатан маъмурий, оғир оқибатларга олиб келган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан текширувлар давом этмоқда. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиш ва бошқа қонунбузарликлар бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда қолиш муддати 180 кунга узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:23

    'Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 16:29

    Ўзбекистонга II–III асрларга оид ўғирланган артефактлар қайтарилди

    Ўғирланган маданий бойликлар Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилади.

    'Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 15:51

    Навоийдаги даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

    Навоий вилояти Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

    'Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 14:41

    Ўзбекистонда экспорт камайди, импорт эса ошди

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

    'Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 09:38

    Ўзбекистонда 12 баллдан ошган ҳайдовчи аниқланди

    Ўзбекистонда ҳайдовчи 12,5 жарима балли тўплаган ва унинг иши судга оширилган.

    'Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади'ning rasmi

    Жамият 02.05.2026 08:06

    Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади

    Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган.