Ўзбекистонда олис ҳудудларда замонавий хусусий клиникалар очиш учун 200 млн долларлик имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 1 май куни Президент соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва тиббий хизматлар сифатини оширишга оид тақдимотда маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган. Шунингдек, кредит фоизининг ярмини давлат қоплаб бериши режалаштирилган.
Бу чоралар ҳудудларда тиббий хизматлар қамровини кенгайтириш ва хусусий сектор иштирокини оширишга қаратилган.
Шу билан бирга, хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун солиқ имтиёзлари, жумладан, ижтимоий солиқни 1 фоизга тушириш таклиф этилган.






