АсосийЖамият

АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

1 май куни миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликлар чартер рейс билан Тошкентга қайтарилди.

'АҚШдан 26 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

Пойтахтга миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликлар олиб келинган чартер рейс қўнди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

1 май куни Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган самолёт бортида 26 нафар фуқаро бўлган. Улар АҚШ миграция қоидаларини бузгани учун депортация қилинган.

Қайд этилишича, фуқароларни қайтариш Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган.

Барча ташкилий ва ҳуқуқий жараёнлар, жумладан шахсни аниқлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташиш ишлари тезкор тарзда бажарилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Олис ҳудудларда хусусий клиникаларга 200 млн долларлик кредит ажратилади

    Маълум қилинишича, ҳар бир ташаббускорга 10 йилгача муддатга 10 млн долларгача кредит бериш кўзда тутилган.

    'Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:36

    Перу фуқаролари урушга жалб этилиши бўйича тергов

    Перу фуқаролари Россия орқали Украинада жанг қилиш учун жалб этилган.

    'Британиялик оила “Дўстлик” ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2026 17:33

    Британиялик оила “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

    Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида жасорат ва инсонпарварлик намунасини кўрсатган Буюк Британия фуқаролари давлат мукофоти билан тақдирланди.

    'Хусусий клиникаларга орган трансплантациясига рухсат берилади'ning rasmi

    Жамият 01.05.2026 15:05

    Хусусий клиникаларга орган трансплантациясига рухсат берилади

    Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга оид тақдимот билан танишди.

    'Президент сунъий интеллект ва рақамлаштириш бўйича янги вазифаларни белгилади'ning rasmi

    Жамият 01.05.2026 14:06

    Президент сунъий интеллект ва рақамлаштириш бўйича янги вазифаларни белгилади

    Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда яқин йиллардаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    'Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2026 11:35

    Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди

    Тақдимотда тиббий хизматлар сифатини ошириш, лицензиялаш тизимини кучайтириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги механизмлари кўриб чиқилди.