Ўзбекистонда ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳайдовчилар учун жорий этилган 12 баллик тизимда илк бор лимитдан ошиш ҳолати қайд этилди. Бир ҳайдовчи 12,5 жарима балли тўплаган ва унинг иши судга оширилган.
Маълум қилинишича, республика бўйича яна 11 нафар ҳайдовчи 8–10 гача жарима балли тўплаган. Уларнинг 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, қолганлари эса Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан экани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қоидабузарликлар учун жарима баллари тизими жорий этилган. 8 баллдан сўнг ҳайдовчига огоҳлантирувчи SMS юборилади, 12 баллдан ошганда эса иш судга юборилиб, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқилади.






