Маълум қилинишича, 1 май куни соат 21:41 да 112 тизими орқали “Ворух Дашт” ва “Янгиқўрғон” МФЙларнинг айрим кўчаларида 90 дан ортиқ уй томорқаларини сув босгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ФВБ ҳамда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари етиб бориб, оқибатларни бартараф этиш ишлари бошланган.
Барча зарур куч ва воситалар жалб қилингани, вазият тўлиқ назоратга олингани билдирилди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, сув тошқини оқибатлари қисқа фурсатда бартараф этилиши кутилмоқда.






