Президент ташриф аввалида буюк муҳаддис Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, Қуръон тиловати ва дуо ўқилди.
Сўнгги йилларда мажмуа кенг кўламда қайта бунёд этилиб, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилгани таъкидланди. Бугунги кунда мажмуа кунига 65 минг нафаргача меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга.
Давлат раҳбари зиёратчилар учун автотураргоҳларни кенгайтириш, сайр ҳудудларини ободонлаштириш, дам олиш масканларини кўпайтириш ҳамда шароитларни доимий таҳлил қилиб бориш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, мамлакат бўйлаб имом-хатибларни мажмуага жалб этиб, малакасини ошириш муҳимлиги қайд этилди.






