АсосийЖамият

Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди

Жиззахда Isuzu ва Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида Lacetti буткул ёниб, ичидаги одамлар воқеа жойида вафот этган.

'Жиззахдаги ЙТҲ 5 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 23:50 лар атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Файзобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 “Тошкент-Термиз” йўлининг 989 кмда содир бўлган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида истиқомат қилувчи 2003 йилда туғилган ҳайдовчи ISUZU русумли юк автомашинаси Самарқанд йўналишида жойлашган автомашиналарга газ қуйиш шохобчасидан чиқаётган вақтида ушбу қисмда ўрнатилган 2.4 “Йўл беринг” ва 4.1.2 “Ҳаракатланиш ўнга” йўл белгиси талабларига бўйсунмасдан, белгиланмаган жойдан Тошкент йўналишига бурилиш учун  йўлнинг қатнов қисмига чиққан вақтида Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшаган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ёнғин ортидан Lacetti  русумли автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин келиб чиқиб, автомашина тўлиқ ёнган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ҳамда транспорт воситаси салонида бўлган 4 нафар йўловчилар турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) учинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.