Россияда коррупцияга қарши кураш доирасида суд тарихидаги энг йирик мол-мулк мусодара ишлардан бири бўлди.
“Коммерсант” хабарига кўра, Москва вилояти суди прокуратура даъвосини қаноатлантириб, Краснодар ўлкаси судининг собиқ раиси Александр Черновдан 13 миллиард рублга тенг активларни давлат фойдасига олиб қўйишга қарор қилди.
Суд қарорига асосан, Чернов ва унга алоқадор шахслардан қуйидагилар мусодара қилинди:
— 87 та кўчмас мулк объектлари (тахминан 10 миллиард рублга тенг),
— қишлоқ хўжалиги компанияси,
— банк ҳисобларидаги 1,2 миллиард рубль.
Прокуратура маълумотига кўра, судья лавозимида бўлган пайтида Чернов яширин тарзда бизнес билан шуғулланган ва компаниялар орқали катта даромад олган. Бу эса судьялик мақомига зиддир.
Қайд этилишича, бу иш Россияда коррупцияга қарши кураш борасидаги муҳим ҳуқуқий қадам сифатида баҳоланмоқда.