Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, “Толибон” ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ҳасан Охунд томонидан имзоланган фармонга асосан, эндиликда уй-жой қуриш учун маҳаллий масжид имомлари ва жамоат фаолларининг розилиги талаб этилади.
Қайд этилишича, бу қарор Кобулда ва бошқа ҳудудларда уй-жой танқислиги ҳамда ижара нархларининг кескин ошиши билан боғлиқ ҳолатларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.
“Толибон” ушбу сиёсатни аҳолининг тезроқ ва осонроқ бошпанага эга бўлишига кўмаклашиш ва ўзбошимча қурилишларни тартибга солиш йўлидаги қадам деб атамоқда.






