Бу қарор мамлакатнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги тинчликпарвар сиёсатида жиддий ўзгариш сифатида баҳоланмоқда.
Янги қарорга кўра, эндиликда жанговор самолётлар, ракеталар ва ҳарбий кемалар каби мудофаа маҳсулотларини ҳам хорижга сотиш имкони очилади. Бу ҳақда Санаэ Такаичи бошчилигидаги ҳукумат томонидан маълум қилинган.
Қайд этилишича, қуролларни экспорт қилиш фақат БМТ низомига мувофиқ фойдаланиш мажбуриятини олган давлатлар билан чекланади.
Япония оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, камида 17 давлат Японияда ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Агар қўшимча икки томонлама келишувлар имзоланса, бу рўйхат яна кенгайиши эҳтимолдан холи эмас.






