АсосийЖамият

Пойтахтнинг 5 та кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезлик 80 км/соатгача оширилиши мумкин

Ташаббус тирбандлик, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида илгари сурилмоқда.

'Пойтахтнинг 5 та кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезлик 80 км/соатгача оширилиши мумкин'ning rasmi

Тошкентнинг Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш ҳамда Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон каби бешта кўчаларида  тезлик чегарасини 80 км/соатгача ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимов маълум қилди.

Билдирилишича, Тошкентнинг бешта кўчасида автомобиллар учун белгиланган тезликни ўзгартириш ҳамда 12 та кўчада бир томонлама ҳаракатланишни жорий этиш режа қилинмоқда. ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимовга кўра, 500 та светофор узлуксиз электр таъминоти билан жиҳозланиши мумкин.

«Тошкент шаҳрининг Бунёдкор, Себзор, Аҳмад Дониш ҳамда Тошкент ҳалқа йўли ва Янги Ўзбекистон кўчаларида транспорт воситалари учун чекланган юқори тезлик 80 километрга ўзгартириш таклифини беряпмиз», — деди у.

Шаҳарларда рухсат этилган тезлик чегараси 2023 йил апрель ойида 70 дан 60 км/соатга туширилганди.

Бундан ташқари, 12 та кўчада (аниқ қайсилари экани айтилмаган) бир томонлама ҳаракатланишни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу ташаббус маҳаллий ва хорижий тажриба таҳлили асосида тирбандлик ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида илгари сурилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:47

    Саудиядан Ислом цивилизацияси марказида намойиш этиш учун ноёб артефактлар олиб келинди

    Экспонатлар 2025 йил сентябридан 2026 йил март ойигача Ўзбекистонда намойиш этилади.

    'Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Кушербаев алимент тўламаяпти деган иддаолар ортидан судга тортилди

    Собиқ депутат ушбу масала бўйича ҳозирча жамоатчиликка изоҳ бергани йўқ.

    'ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 16:53

    ТДТУ: “Талабалар мажбуран ҳарбий ҳудудга юборилаётгани ҳақидаги хабар асоссиз”

    Тошкент давлат тиббиёт университети ижтимоий тармоқларда тарқалган “талабалар мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилмоқда” деган хабарни рад этди.

    'Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 15:14

    Ноқонуний диний таълим учун жавобгарлик жорий қилиниши айтилди

    Вояга етмаганларга ноқонуний ва диний ташкилотларнинг рухсатисиз диний таълим берганлар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    'Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 15:00

    Ўзбекистонликлар асосан неча ёшдан оила қуришаётгани маълум бўлди

    2025 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 95 275 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

    'Қимор ўйинларини реклама қилган яна икки блогер судга берилди'ning rasmi

    Жамият 12.08.2025 11:35

    Қимор ўйинларини реклама қилган яна икки блогер судга берилди

    Melbet’ни тарғиб қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қонун олдида жавоб беради.