АсосийЖамият

"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда

Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

'"Янги Тошкент" аэропорти қурилиши июлда бошланиши кутилмоқда'ning rasmi

Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилиши ишлари жорий йил июль ойида бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа бўйича давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартномаси май ойи ўрталарига қадар имзоланиши кутилмоқда. Ҳужжат ҳозирда якуний босқичда турибди.

"Президент томонидан июлдан қурилиш ишларини бошлаш бўйича аниқ топшириқ берилган", — деди у.

Лойиҳа доирасида йирик консорциум иштирок этмоқда. Асосий келишув хусусий инвестор билан имзоланиб, унда барча шартлар белгилаб олинади.

Маълум қилинишича, янги аэропорт очилгандан сўнг амалдаги Тошкент аэропорти ёпилиши мумкин. Ҳозирча унинг ўрнида қандай объект қурилиши аниқ эмас.

Чориевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳаво қатновига бўлган талаб йиллик тахминан 30 фоизга ўсмоқда. Амалдаги аэропорт эса 2029 йилга бориб ўз имкониятларини тўлиқ ишлатиб бўлиши кутилмоқда.

Шу сабаб янги аэропорт камида икки баравар кўпроқ рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:47

    Энди оталарга ҳам фарзанд туғилганда таътил берилиши мумкин

    Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси жамоатчилик эътибор марказига тушди.

    'Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Макрон ва Пашинян саҳнада — сиёсатчилар қўшиқ куйлаб “шоу” қилди

    Видео кадрларида Макрон микрофон билан рояль ёнида ўтиргани, мусиқа асбобини эса арманистонлик мусиқачи Ваагн Айрапетян чалаётгани кўринади.

    '"Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    "Жалолиддин Мангуберди" поезди Тошкент — Хива йўналишида илк рейсини бошлади

    Бу ҳақда давлат компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    'Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:18

    Тошкентда хотинини ўлдириш учун ёлланма қотилга 10 минг доллар таклиф қилган эркак ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:53

    Эрон БААдаги нефть омборига ҳужум қилди

    Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра амирлигида жойлашган нефть қайта ишлаш ҳудудида дрон ҳужуми ортидан ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда амирлик ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

    '“Чорсу”метро бекатига тушиш йўлаги нима сабабдан сув остида қолгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18