АсосийДунё

Эквадорда уч ёшли қиз отасининг “наркобарон” эканини фош этди

Бунинг ортидан мамлакатда 17 ойлик қидирув ўз якунини топган.

'Эквадорда уч ёшли қиз отасининг “наркобарон” эканини фош этди'ning rasmi

Эквадорлик машҳур “наркобарон”, “Лос Чонерос” жиноий гуруҳининг етакчиси Хосе Масияс Вилямар (тахаллуси – “Фито”) полиция қўлига тасодифан тушди. Бунга сабаб эса… унинг уч ёшли қизи бўлди. Маҳаллий “El Mercurio” нашрининг ёзишича, қизча тасодифан отасининг қаерда яширинаётганини айтиб қўйган: гап ер остидаги бункер ҳақида бормоқда.

Махсус ҳарбий ва полиция бўлинмалари дарҳол ҳаракатга ўтиб, қирғоқ бўйидаги Манта шаҳрида катта амалиёт ўтказди. Натижада, 17 ойдан буён қидирувда бўлган жиноят етакчиси қўлга олинди. Энди 45 ёшли Фито АҚШга экстрадиция қилиниши мумкин – унга наркотиклар ва қурол билан боғлиқ жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Маълумот учун, Фито 2011 йилдан буён қатъий назорат остидаги қамоқхонада 34 йиллик жазо муддатини ўтаётган эди. Бироқ 2024 йил январь ойида унга қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳолат Эквадорда тартибсизликларга сабаб бўлиб, фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва ҳукумат армияни бандаларга қарши сафарбар қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида'ning rasmi

    Дунё 20.04.2026 16:22

    Абдуқодир Ҳусанов CIES талқинига кўра U23 энг яхшилар қаторида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси ёш футболчилар рейтингида топ-20 га кирди.