АсосийЖиноят

Ишга киритиш, рухсатнома ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди

Ҳозирда ушбу учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Ишга киритиш, рухсатнома ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ишга киритиш, рухсатнома тайёрлаш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ бир нечта коррупция ҳолатлари аниқланди.

Маълум қилинишича, биринчи ҳолат Хоразм вилоятида қайд этилган. Вилоят ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кичик инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Хонқа туманида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган. У фуқаронинг 2001 йилда туғилган танишини ички ишлар органларига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбир давомида инспектор аввалдан 1800 АҚШ доллари ва 2,4 миллион сўм олган вақтида ушланган.

Иккинчи ҳолат Тошкент вилоятида аниқланган. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти хусусий оилавий боғча ташкил қилмоқчи бўлган фуқародан уй-жойни санитария талабларига мос деб топиш бўйича рухсатнома тайёрлатиб бериш эвазига 1,5 миллион сўм, шунингдек ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ижобий хулоса олиб бериш учун 200 АҚШ доллари талаб қилган. У пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур маблағнинг 200 АҚШ долларини олган вақтида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспекторининг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Учинчи ҳолат Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. Жумладан, Чимбой туманида яшовчи 1970 йилда туғилган аёл Кегейли туманида истиқомат қилувчи 1969 йилда туғилган фуқарога ёшга доир нафақа тайинлашда иш стажини кўпайтириб бериш эвазига 7 миллион сўм олган вақтида ушланган. Аниқланишича, у мазкур ишни Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида масъул лавозимда ишловчи ўғли орқали амалга оширишни режалаштирган.

Ҳозирда ушбу учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралди. Шахсий маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сохта прокуратура ходими 4 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2026 12:38

    Сохта прокуратура ходими 4 минг доллар билан ушланди

    Таълим муассасасига ҳайдовчилик ўқув маркази очиш учун гувоҳнома олиб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар талаб қилган.

    'Бухорода икки аёл эркакни шантаж қилиб, пул талаб қилди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2026 10:21

    Бухорода икки аёл эркакни шантаж қилиб, пул талаб қилди

    Аёл эркакни оиласини бузиш билан қўрқитиб, 6,8 млн сўм талаб қилган.

    'Қаршида АГТКШда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2026 09:14

    Қаршида АГТКШда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди

    Қарши шаҳрида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясида табиий газни ноқонуний ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

    'Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2026 08:42

    Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    Томди туманида 5,2 тонна маъданли тошлар қазиб олинаётган вақтда шахслар ушланди.

    'Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2026 07:04

    Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди

    У фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва жавобгарликка тортишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

    'Қашқадарёда эркак 45 килограммдан ортиқ гашиш билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 15:58

    Қашқадарёда эркак 45 килограммдан ортиқ гашиш билан ушланди

    Ички ишлар вазирлиги Шаҳрисабз туманида дала майдонига кўмиб қўйилган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинганини маълум қилди.