Навоий вилоятининг Томди, Конимех ва Хатирчи туманларида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар томонидан олтинни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди. . Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Хусусан, Томди туманида “Бессопан” саноат майдони ҳудудидан таркибида умумий баҳоси 569,8 млн сўмлик 315,1 грамм олтин моддаси бўлган 5,2 тонна маъданли тошлар қазиб олинаётган вақтда шахслар ушланди. Конимех ва Хатирчи туманларида эса фуқаролар қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






