АсосийЖиноят

Бухорода икки аёл эркакни шантаж қилиб, пул талаб қилди

Аёл эркакни оиласини бузиш билан қўрқитиб, 6,8 млн сўм талаб қилган.

'Бухорода икки аёл эркакни шантаж қилиб, пул талаб қилди'ning rasmi

Бухоро вилоятида икки аёл эркакни ишқий ёзишмалар орқали шантаж қилиб, пул талаб қилгани аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бухоро вилоятининг Вобкент туманида товламачилик ҳолатининг олдини олди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 35 ёшли аёл ва эркак ўртасидаги ёзишмаларни унинг 19 ёшли дугонаси кўриб қолган ва уларни ошкор қилиш билан таҳдид қила бошлаган. Дастлаб аёл дугонасига жим туриши учун пул берган, кейинчалик эса у билан жиноий тил бириктирган.

Аёл эркакни оиласини бузиш билан қўрқитиб, 6,8 млн сўм талаб қилган. Тезкор тадбир давомида гумонланувчи 100 доллар ва 5,6 млн сўм олаётганда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қаршида АГТКШда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 09:14

    Қаршида АГТКШда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди

    Қарши шаҳрида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциясида табиий газни ноқонуний ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

    'Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 08:42

    Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    Томди туманида 5,2 тонна маъданли тошлар қазиб олинаётган вақтда шахслар ушланди.

    'Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 07:04

    Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди

    У фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва жавобгарликка тортишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

    'Қашқадарёда эркак 45 килограммдан ортиқ гашиш билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 15:58

    Қашқадарёда эркак 45 килограммдан ортиқ гашиш билан ушланди

    Ички ишлар вазирлиги Шаҳрисабз туманида дала майдонига кўмиб қўйилган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинганини маълум қилди.

    'Сирдарёда қасддан одам ўлдиришда гумонланган аёл қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 12:21

    Сирдарёда қасддан одам ўлдиришда гумонланган аёл қамоққа олинди

    Ширин туман судида прокурор илтимосномаси кўриб чиқилиб, айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси қўлланди.

    'Бухорода ноқонуний реклама баннери олиб ташланди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 09:07

    Бухорода ноқонуний реклама баннери олиб ташланди

    Маданий мерос объекти яқинида ўрнатилган реклама юзасидан текширув бошланди.