Маълум қилинишича, 1964 йилда туғилган, муқаддам бир неча моддалар билан судланган эркак қопга солинган 45 кг 768 грамм гашишни ўз автомобилига юклаётган вақтда ушланган.
У 2008 йилдан буён трансмиллий жиноий уюшма таркибида қўшни давлатлар орқали гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланиб келгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






