Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Қарши шаҳрида табиий газни талон-торож қилган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси аниқланди.
Маълум қилинишича, “А.Х.О.” МЧЖга қарашли станцияда компрессор қурилмалари орқали газдан яширинча фойдаланилган.
Оқибатда газ таъминоти корхонасига 1 млрд 652 млн сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






