АсосийЖиноят

Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди

У фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва жавобгарликка тортишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

'Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори 10 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра,  инспектор 2025 йилнинг декабрь ойида мазкур фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш орқали IT-хизмати кўрсатиш эвазига фирибгарлик йўли билан чет эл фуқаросидан 450 минг АҚШ доллари олган 1990 йилда туғилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган. Шу орқали у фирибгарлик жинояти бўйича иш қўзғатишга таъсир ўтказишга уринган.

Шу билан бирга, ушбу иш билан боғлиқ ҳолатда аввалроқ МЧЖга оид фирибгарлик факти юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилгани ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 08:42

    Навоийда ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    Томди туманида 5,2 тонна маъданли тошлар қазиб олинаётган вақтда шахслар ушланди.

    'Қашқадарёда эркак 45 килограммдан ортиқ гашиш билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 15:58

    Қашқадарёда эркак 45 килограммдан ортиқ гашиш билан ушланди

    Ички ишлар вазирлиги Шаҳрисабз туманида дала майдонига кўмиб қўйилган йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинганини маълум қилди.

    'Сирдарёда қасддан одам ўлдиришда гумонланган аёл қамоққа олинди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 12:21

    Сирдарёда қасддан одам ўлдиришда гумонланган аёл қамоққа олинди

    Ширин туман судида прокурор илтимосномаси кўриб чиқилиб, айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси қўлланди.

    'Бухорода ноқонуний реклама баннери олиб ташланди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 09:07

    Бухорода ноқонуний реклама баннери олиб ташланди

    Маданий мерос объекти яқинида ўрнатилган реклама юзасидан текширув бошланди.

    'Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди'ning rasmi

    Жиноят 01.05.2026 02:54

    Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди

    Андижон туманида 30 сотих ерни ноқонуний расмийлаштириб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилган икки мансабдор қўлга олинди.

    'Электр тармоқлари корхонаси муҳандисларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 25.04.2026 03:28

    Электр тармоқлари корхонаси муҳандисларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

    Улар 400 млн сўм жаримани 65 млн сўмга камайтириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.