АсосийЖамият

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Кейинги йиғилиш 17 июнь кунига белгиланди

'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 29 апрель куни бўлиб ўтган йиғилиши якунларига кўра, асосий ставка 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил март ойида умумий инфляция йиллик 7,1 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайган. Шу билан бирга, умумий инфляция йил охирига қадар 6,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Жумладан, 2026 йил учун иқтисодий ўсиш прогнози 7–7,5 фоизгача оширилган.

Шу билан бирга, ташқи иқтисодий муҳитдаги геосиёсий зиддиятлар, нефть ва озиқ-овқат нархларининг ошиши, логистика харажатларининг кўпайиши инфляцияга қўшимча босим кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган.

Марказий банк пул-кредит сиёсати орқали инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага тушириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳоли харид қобилиятини қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 17 июн кунига белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида ППХ ходимига нисбатан билдирилган айбловлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Тошкент вилоятида ППХ ходимига нисбатан билдирилган айбловлар рад этилди

    Расмий маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

    'Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар асоссиз экани маълум қилинди.

    'Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:02

    Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат ортидан расмий текширув бошланди.

    'Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди

    Тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдори 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олаётганда қўлга тушди.

    'Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 09:43

    Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 08:37

    Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди

    Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.