АсосийЖамият

Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат ортидан расмий текширув бошланди.

'Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда патрул-пост хизмати ходимининг вояга етмаган қизларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлари ҳақида видео мурожаат тарқалди. Унда жабрланувчи сифатида 14 ёшли қиз воқеа тафсилотларини баён қилган.

Қизнинг айтишича, ҳодиса 27 апрель куни кечқурун у дугонаси билан ҳовлида ўтирган пайтда содир бўлган. Уларнинг олдига Spark автомашинаси келиб тўхтаган ва ҳайдовчи қизларни машинага ўтиришга мажбурлаган. Қиз аввал рад этганини, аммо эркак ўзини милиция ходими сифатида таништириб, ишонч уйғотганини айтган. Шундан сўнг у қизларни узоқдаги тоғли ҳудудга олиб бориб, тегажоғлик қилгани таъкидланмоқда.

Маълум қилинишича, қизлардан бирининг акаси геолокация орқали уларнинг жойлашувини аниқлаб, воқеа жойига етиб келган. Кейинчалик гумонланувчи томонидан таҳдидли қўнғироқлар ҳам бўлгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Шахсий хавфсизлик бўлинмаси прокуратура органлари билан ҳамкорликда текширув бошлаган. Хабар қилинишича, мурожаатда тилга олинган ходим хизмат вазифасидан четлатилган.

Вазирликка кўра, фактлар тасдиқланса, ходимнинг ҳаракатларига қатъий ҳуқуқий баҳо берилиб, жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар кўрилади. Шунингдек, ички ишлар органлари тизимида бундай ҳолатлар мутлақо қабул қилинмаслиги таъкидланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06

    'Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар асоссиз экани маълум қилинди.

    'Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди

    Тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдори 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олаётганда қўлга тушди.

    'Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 09:43

    Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 08:37

    Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди

    Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.

    'Навоийда ЙТҲ ортидан 16 ёшли йигит вафот этди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 07:43

    Навоийда ЙТҲ ортидан 16 ёшли йигит вафот этди

    Ҳодиса Кармана туманида содир бўлган.