Кармана туманида мактаб ўқувчилари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 22 апрель куни соат 21:00 лар атрофида туманнинг Малик маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ичида Ҳазора қишлоғидаги 22-умумтаълим мактабининг икки ўқувчиси бўлган Cobalt йўлдан чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 9-синф ўқувчиси И.Ҳ. шифохонада вафот этган. 11-синф ўқувчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ мактабда юқори синф ўқувчилари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказган.
Кун.узънинг аниқлик киритишича, машина шифохонадаги ўқувчининг отасига тегишли бўлган. Бироқ у рулни шеригига берганини айтмоқда. Машинани ким бошқарганини аниқлаш учун экспертиза тайинланиши мумкин.






