Маълумотларга кўра, ушбу даврда жами 198 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Улардан 9 таси гуруҳий, 139 таси оғир оқибатли ва 49 таси ўлим билан тугаган. Жами 223 нафар киши жабрланган бўлиб, 146 нафари оғир, 15 нафари енгил жароҳат олган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри (44 та), Сурхондарё вилояти (36 та) ва Тошкент вилоятида (29 та) қайд этилган.
Соҳалар бўйича эса бахтсиз ҳодисалар асосан саноат (71 та) ва қурилиш (54 та) тармоқларида содир бўлган.






