АсосийЖамият

Аҳолига 10 сотихдан 250 млн сўм даромад олиш ўргатилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида "Quva Agrostar" корхонаси фаолияти билан танишди.

'Аҳолига 10 сотихдан 250 млн сўм даромад олиш ўргатилмоқда'ning rasmi

Бу ерда аҳолига томорқадан самарали фойдаланиб, юқори даромад олиш амалиёти жорий этилмоқда.

Маълум қилинишича, Қува туманидаги ушбу агромажмуа етиштиришдан тортиб, сақлаш, қайта ишлаш ва экспортгача бўлган барча жараёнларни ягона занжирда бирлаштирган. Корхона йилига 5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ҳозирда тумандаги 3 мингта хонадон ва 1 мингта деҳқон хўжалиги билан кооперация йўлга қўйилиб, аҳолига 10 сотих ердан 250 миллион сўмгача даромад олиш усуллари ўргатилмоқда.

Замонавий технологиялар ва халқаро стандартлар асосида маҳсулотлар экспортбоп ҳолга келтирилмоқда. Жорий йилда 25 миллион долларлик маҳсулотни ташқи бозорга чиқариш режалаштирилган.

Давлат раҳбари ердан самарали фойдаланиш, маҳсулотни чуқур қайта ишлаш ва экспортни кенгайтириш орқали аҳоли даромадларини ошириш муҳимлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:45

    Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди

    Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

    'Ўзбекистонликлар май ойида неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Ўзбекистонликлар май ойида неча кун дам олади?

    Май ойида ўзбекистонликларни бир нечта байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари кутмоқда.

    'Туапседа нефть тўкилиш оқибатлари кучаймоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:04

    Туапседа нефть тўкилиш оқибатлари кучаймоқда

    Туапсе ҳудудида нефть маҳсулотлари тарқалиши кенгайиб, қутқарувчилар томонидан ифлосланган ҳудудларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

    'Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:13

    Фарғона водийсида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилди

    Фарғона водийсида Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи янги электропоезд қатнови ишга туширилди.

    'Президент Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:28

    Президент Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Қўқон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

    '“Қамчиқ” довонида Волга сойга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:59

    “Қамчиқ” довонида Волга сойга тушиб кетди

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.