Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан божхона постида юз берган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.
Маълум бўлишича, 2026-йил 25-апрель куни тунги соат 01:00 атрофида фуқаро И.Х. (1989 й.т.) Қоплонбек божхона пости орқали тўрт дона бозор сумкасини олиб кириш учун юк ташувчи бўлиб ишловчи Ж.С. (1993 й.т.) билан 500 минг сўмга келишган.
Юклар олиб ўтилгандан сўнг Ж.С. яна 100 минг сўм талаб қилган. Шу орқали ўртада тортишув келиб чиққан. Жанжал вақтида у ўзини “ҳудудга қаровчи шахс” сифатида таништириб, фуқарони ҳақорат қилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан Ж.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Суд қарорига кўра, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.






