Андижон вилояти Асака туманида муқаддас Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан 9 минг доллар олган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, 1975 йилда туғилган Асака туманида яшовчи шахс 1996 йилда туғилган фуқаро ва унинг онасига Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратини ташкил қилиб бериш эвазига ҳар бири учун 9 минг доллардан, жами 18 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 9 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.






