АсосийЖамият

Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди

Шунингдек, давлат раҳбари шаҳарнинг Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннелни ҳам кўздан кечирди.

'Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди'ning rasmi

Самарқандда биринчи босқичда 100 та “Ютонг” электробус олиб келинди. Ҳар бири 30 ўринли, умумий сиғими 75 нафар йўловчига мўлжалланган. Бу автобуслар шаҳарнинг 9 та йўналишида ҳаракатланиб, кунига 70 минг йўловчига хизмат кўрсатмоқда.

Электробуслар учун 4 гектар майдонда автосарой ташкил этилди. Бир вақтнинг ўзида 50 та автобусни қувватлаш ва хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Ёпиқ тураргоҳда техник хизмат ва мобил таъмирлаш жиҳозлари ҳам мавжуд.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида яна 250 та электробус хариди режалаштирилган. Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилинади. Бу ёқилғи сарфини 32 минг литрга, зарарли газ чиқимини 27 тоннага камайтиради.

Президент Мирзиёев:“Мазкур соҳанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун электробусларга хизмат кўрсатадиган, уларни таъмирлайдиган мутахассисларни тайёрлаш бўйича Самарқанд тажрибасини яратишимиз керак”, – деди.

Шунингдек, давлат раҳбари шаҳарнинг Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннелни ҳам кўздан кечирди. Узунлиги 600 метр, бир кунда ўртача 50 мингта транспорт воситаси ҳаракатланиши мумкин. Туннелда замонавий ёритиш тизими ва ер ости пиёдалар йўлаги барпо этилган. Қурилиш Хитой ва Туркия компаниялари ҳамкорлигида, ҳаракат тўхтатилмай олиб борилди.

Бугунги кунда автосаройда 265 нафар ходим фаолият юритмоқда. Янги электробусларнинг олиб келиниши эса 500 дан ортиқ янги иш ўринларини яратади.

Шаҳар жамоат транспорти модернизатсияси – экологик тоза ва қулай транспортни йўлга қўйишга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Афғон халқига инсонпарварлик кўмаги жўнатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:49

    Ўзбекистон Афғон халқига инсонпарварлик кўмаги жўнатди

    Ушбу кўмак президент топшириғи асосида амалга оширилган.

    'Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:02

    Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди

    Зарба кассетали ўқ-дорилар билан амалга оширилган ва Тель-Авив ҳамда қўшни Рамат-Ган шаҳарларида турли тураржой биноларига ҳам таъсир кўрсатган.

    'Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди

    Африка кубогида чемпионликдан маҳрум этилган Сенегал футбол федерацияси қарорни адолатсиз деб баҳолаб, халқаро судга мурожаат қилди.

    'Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида Ёшлар креатив парки ва унда яратилган имкониятлар билан танишди.

    'Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:52

    Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистонда давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчилар учун белгиланган камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди

    Инфляция босими сақланиб қолаётгани фонида пул-кредит сиёсати қатъий ҳолда ушлаб турилди.