Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, "Айритом" чегара-божхона пости орқали мамлакатга 17 та юк автомашинасида ёрдам жўнатилган.
Беғараз ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон, ёғ, тез тайёрланадиган таомлар каби 11 турдаги озиқ-овқат ва 20 тонна турли тўқимачилик маҳсулоти, 500-1000 литр сув сақлайдиган идишлар ўрин олган.









