АсосийЖамият

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди

Инфляция босими сақланиб қолаётгани фонида пул-кредит сиёсати қатъий ҳолда ушлаб турилди.

'Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

Бугун, 18 март куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Маълум қилинишича, 2026 йил бошидан инфляцион жараёнларда муайян тезлашиш кузатилган. Хусусан, февраль ойида базавий инфляция йиллик ҳисобда 6,3 фоизни ташкил этган, умумий инфляция эса 7,3 фоиз даражасида сақланиб қолган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсиши инфляцион кутилмалар юқори бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиётда юқори талаб сақланиб, савдо айланмаси, кўчмас мулк бозори ва бюджет харажатлари фаоллиги орқали ўсиш қўллаб-қувватланмоқда.

Марказий банк таъкидлашича, ишлаб чиқарувчилар нархларининг ўсиши келгусида истеъмол нархларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, глобал бозорлардаги геосиёсий кескинликлар, энергия ресурслари ва озиқ-овқат нархларининг эҳтимолий ошиши инфляцияга қўшимча босим юзага келтириши мумкин.

Шу билан бирга, экспорт тушумлари, пул ўтказмалари ва олтин нархининг юқори даражада сақланиши миллий валюта барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Маълумот учун, асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 29 апрель кунига белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:39

    Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди

    Шунингдек, давлат раҳбари шаҳарнинг Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннелни ҳам кўздан кечирди.

    'Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди

    Африка кубогида чемпионликдан маҳрум этилган Сенегал футбол федерацияси қарорни адолатсиз деб баҳолаб, халқаро судга мурожаат қилди.

    'Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида Ёшлар креатив парки ва унда яратилган имкониятлар билан танишди.

    'Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:52

    Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистонда давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчилар учун белгиланган камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

    'Ларижоний ўлимидан кейин Эронда вазият қандай?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:04

    Ларижоний ўлимидан кейин Эронда вазият қандай?

    Исроил разведка маълумотлари асосида Эрон махсус хизматлари ва ҳарбийлари жойлашган объектларга зарба бермоқда.

    'Фарғонада 4,4 кг наркотикни сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    Фарғонада 4,4 кг наркотикни сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Фарғона ва Навоийда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.