АсосийЖамият

Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчилар учун белгиланган камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

'Давлат грантида ўқиганлар учун 3 йиллик ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда давлат грантлари асосида олий таълим олган битирувчилар учун амалдаги камида уч йил ишлаб бериш талаби ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳада келтирилган.

Унга кўра, амалдаги низомда белгиланган “камида уч йил” ишлаб бериш мажбуриятига оид нормаларни чиқариб ташлаш ва уни “мажбурий” деган умумий тушунча билан алмаштириш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, давлат гранти асосида ўқиган битирувчиларнинг ишлаб бериш муддати таълим йўналишининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан алоҳида белгилаб берилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда, шунингдек, битирувчиларни ишга тақсимлашга оид айрим тушунчаларга аниқлик киритиш таклиф этилган. Жумладан, “доимий яшаш жойи” атамасини “яшаш жойи” деб алмаштириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт йўналишларида оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилиш тартибини бекор қилиш масаласи ҳам муҳокамага қўйилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Афғон халқига инсонпарварлик кўмаги жўнатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:49

    Ўзбекистон Афғон халқига инсонпарварлик кўмаги жўнатди

    Ушбу кўмак президент топшириғи асосида амалга оширилган.

    'Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:02

    Эрон Тель-Авив марказидаги темир йўл станциясига ракета зарбаси берди

    Зарба кассетали ўқ-дорилар билан амалга оширилган ва Тель-Авив ҳамда қўшни Рамат-Ган шаҳарларида турли тураржой биноларига ҳам таъсир кўрсатган.

    'Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:39

    Президент Самарқандда замонавий электробуслар ва автосаройни кўздан кечирди

    Шунингдек, давлат раҳбари шаҳарнинг Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида барпо этилган туннелни ҳам кўздан кечирди.

    'Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Сенегал чемпионликдан маҳрум этилган қарор устидан CAS’га шикоят қилди

    Африка кубогида чемпионликдан маҳрум этилган Сенегал футбол федерацияси қарорни адолатсиз деб баҳолаб, халқаро судга мурожаат қилди.

    'Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Президент Самарқанддаги Ёшлар креатив паркини кўздан кечирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида Ёшлар креатив парки ва унда яратилган имкониятлар билан танишди.

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирди

    Инфляция босими сақланиб қолаётгани фонида пул-кредит сиёсати қатъий ҳолда ушлаб турилди.