АсосийЖамият

Фарғонадаги боғчаларда ўнлаб болалар заҳарланди

Фарғона шаҳридаги бир неча давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди.

'Фарғонадаги боғчаларда ўнлаб болалар заҳарланди'ning rasmi

Ҳозирда 60 дан ортиқ бола стационар даволанмоқда.

Фарғона шаҳрида 20 февраль куни 2-, 58- ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида иситма, қорин оғриғи, кўнгил айниши ва ич кетиши каби аломатлар кузатилган. 21 февраль соат 19:00 дан бошлаб болалар Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Шифокорлар томонидан уларга “Ўткир диарея касаллиги, алиментар этиологияли” ташхиси қўйилиб, диарея бўлимига ётқизилган. Ҳозирда 62 нафар бола стационар даволанмоқда, уларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ота-оналарнинг айтишича, таомлар Garden Catering Trade МЧЖ томонидан етказиб берилган. 20 февраль кунги менюда гўштли таом — “типратикан” тифтели ҳам бўлган. Айрим мурожаатчилар болалар гўшт маҳсулотидан заҳарланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Вилоят ҳокимининг 2024 йил 25 июлдаги қарорига мувофиқ, аввал Қувасой шаҳрида синов тариқасида жорий этилган кейтеринг тизими кейинчалик Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларига ҳам татбиқ этилган. Кейинчалик масъул идоралар томонидан мазкур корхона фаолиятида санитария ва меъёрий талабларга риоя қилинмагани аниқланган.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, ҳозирда санитария-эпидемиологик мутахассислар боғчалар ва овқат етказиб берувчи корхонада текширув ўтказиб, лаборатория таҳлиллари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрь ойида Тошкент вилоятидаги боғчаларда ҳам оммавий заҳарланиш ҳолати кузатилган, орадан бир ой ўтиб Фориш туманидаги давлат боғчаларида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода фуқаро эшакни тириклайин ёқиб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:00

    Бухорода фуқаро эшакни тириклайин ёқиб юборди

    Қоракўл туманида юз берган ушбу ҳодисада 37 туп юлғун ўсимлиги ҳам зарар кўрган.

    'Мексикада “Эл Менчо” лақабли йирик наркобарон ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:43

    Мексикада “Эл Менчо” лақабли йирик наркобарон ўлдирилди

    Унининг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакатнинг бир неча ҳудудларида отишмалар ва тартибсизликлар бошланди.

    'Юнусободдаги ноқонуний келишув фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:38

    Юнусободдаги ноқонуний келишув фош этилди

    Тошкентда 2 гектар ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотишга уринган шахслар ашёвий далиллар билан ушланди.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрант болани ҳалокатдан қутқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:37

    Россияда ўзбекистонлик мигрант болани ҳалокатдан қутқарди

    Санкт-Петербургда еттинчи қаватдан қулаган етти ёшли бола ўзбекистонлик ишчи жасорати туфайли омон қолди.

    'Соғлиқни сақлаш вазири тизимдаги иллатларга қарши очиқ мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:32

    Соғлиқни сақлаш вазири тизимдаги иллатларга қарши очиқ мурожаат қилди

    Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров тиббиёт ходимлари ва фуқароларни коррупция ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақирди.

    'Ўзбекистонда боғча ва мактабларда икки ходим ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:40

    Ўзбекистонда боғча ва мактабларда икки ходим ҳалок бўлди

    Давлат меҳнат инспекцияси таълим муассасаларида меҳнат хавфсизлиги талабларига амал қилинмагани оқибатида ўнлаб ходимлар жароҳатланганини маълум қилди.