АсосийЖиноят

Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди

Ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 йилда туғилган икки фуқаро 400 дона “Мисопростол” таблеткаси, 139 дона капсула ва бошқа дори воситаларини 5 минг доллар эвазига сотаётган пайтда ушланди.

Текширув давомида аёллар фитнесс-клуби ичида қўлбола усулда дориларни қадоқлаш ва сотувга тайёрлаш билан шуғулланилган яширин цех аниқланган. У ердан 1 мингдан ортиқ бўш капсула, 1 мингдан зиёд сохта голограмма, штрих-кодлар ва бошқа ашёлар мусодара қилинди.

Самарқандда эса 1998 йилда туғилган МЧЖ менежери Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 9800 дона психотроп дориларни 25 миллион сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди.

Ҳар иккала ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Расмийлар фуқаролардан сертификатсиз дориларни сотиш ёки харид қилиш соғлиққа хавфли ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатмоқда.

    Бошқа янгиликлар