Бугун, 21 октябрь куни пойтахт Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, тунги соат 00:15 да содир бўлган ушбу мудҳиш воқеа Бунёдкор шох кўчасида юз берган. Оқибатда автомобиль ёниб кетган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:22 да етиб бориб, ёнғин соат 00:29 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.