Жорий йилнинг 10 октябрь куни кечқурун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ёнғин ҳодисаси рўй берди. Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, “Lacetti” русумли автомобиль Буюк Ипак йўли кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда ёниб кетган.
Маълум қилинишича, хабар олингач, ёнғин-қутқарув хизмати навбатчи гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, оловнинг тарқалишига йўл қўймаган. Ёнғин соат 20:18 да бошланган бўлса, 20:28 да тўлиқ бартараф этилган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда мутахассислар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.