АсосийДунё

Полша Беларус билан чегарани ёпади

Бунга сабаб “Запад-2025” ҳарбий машғулотлари бўлган.

'Полша Беларус билан чегарани ёпади'ning rasmi

Полша ҳукумати Россия ва Беларус қўшма ҳарбий машғулотлари бошланиши арафасида Беларус билан чегарани тўлиқ ёпишини эълон қилди. Бу ҳақда бош вазир Дональд Туск ҳукумат йиғилиши олдидан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, машғулотлар Полша чегарасига жуда яқин ҳудудда ўтказилмоқда ва бу провокациялар сонининг ортишига олиб келмоқда. Шу сабабли жума куни тунги соатдан бошлаб Беларус билан автомобиль ва темирйўл ўтиш жойлари ёпилади.

Экспертлар машғулотларнинг асосий мақсадларидан бири сифатида Полша ва Литвани ажратиб турувчи 65 км узунликдаги Суваллки коридорини кўрсатмоқда. Бу ҳудуд НАТОнинг “Ахиллес товони” деб аталади ва келажакда у ерда ҳарбий тўқнашув эҳтимоли истисно қилинмайди.

Шунингдек, Литва ҳам “Запад-2025” машғулотлари сабабли Беларус ва Россия билан чегарадаги назоратни кучайтиришини билдирди.

    Бошқа янгиликлар