АсосийДунё

Украина Тиматини расман қидирувга берди

Россиялик машҳур реперга Украина ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишда айблов қўйилди.

'Украина Тиматини расман қидирувга берди'ning rasmi

Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) россиялик таниқли репер Тиматини (ҳақиқий исми Темур Юнусов) қидирувга берди. РИА Новости хабарига кўра, унинг маълумотлари 1 июлдан бошлаб Украина давлат органлари базасига киритилган.

СБУ июнь ойида Тиматига нисбатан Жиноят кодексининг 332-1-моддаси 2-қисми бўйича — Украина ҳудудий яхлитлигига тажовуз ва мамлакатга кириш тартибини бузиш айби билан масофадан туриб айблов эълон қилган.

Шунингдек, репер “Миротворетс” порталида ҳам пайдо бўлган. Ушбу порталда одатда Қрим ёки Донбассга ноқонуний борган, ёки Украина хавфсизлигига қарши ҳаракатларда гумон қилинган шахслар рўйхатга олинади.

Маълумот учун, Тимати Россияда ҳукумат тарафдори сифатида танилган ва кўплаб ижтимоий-сиёсий баҳсларга сабаб бўлган. Шу йилнинг июнида СБУ худди шундай айблов билан россиялик хонанда Николай Басковга нисбатан ҳам қидирув эълон қилганди.

    Бошқа янгиликлар