АсосийДунё

Исроил мудофаа кучлари Ғазони босиб олиш режасининг иккинчи босқичига старт берди

Бу босқич Ғазо аҳолиси, айниқса Ғазо шаҳрида яшовчи миллионга яқин инсоннинг оммавий кўчирилишига олиб келиши мумкин.

'Исроил мудофаа кучлари Ғазони босиб олиш режасининг иккинчи босқичига старт берди'ning rasmi

Исроил мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи Эял Замир 3 сентябрь куни Ғазо секторини ишғол қилишга қаратилган ҳарбий операциянинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар берди.

Билдирилишича, бу босқич Ғазо аҳолиси, айниқса Ғазо шаҳрида яшовчи миллионга яқин инсоннинг оммавий кўчирилишига олиб келиши мумкин. Август ойи бошида Исроил ҳукумати Ғазо шаҳрини босқичма-босқич қайта ишғол қилиш режасини маъқуллаган эди. Айни пайтда армиянинг асосий нишони Ғазо шаҳри бўлиб турибди.

Яҳудий расмийларига кўра, аллақачон 70 мингдан ортиқ аҳоли шимолий ҳудудларни тарк этган. Эндиликда бу рақам бир миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Исроил жанубда янги “гуманитар зона” ташкил этишни режалаштирган — у марказий қочқинлар лагерларидан Ал-Мавосий ва унинг шарқий ҳудудларигача чўзилиши мумкин.

БМТ ва Қизил хоч вакиллари бу каби оммавий кўчиришни хавфсиз ва инсоний тарзда амалга ошириш деярли имконсиз эканини таъкидламоқда. Исроил томони секторда сув, электр ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яхшилаш бўйича баъзи чора-тадбирларни эълон қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '26 давлат Украинадаги тинчлик миссиясида иштирок этишга тайёр – Макрон'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:24

    26 давлат Украинадаги тинчлик миссиясида иштирок этишга тайёр – Макрон

    Бироқ миссия фақат ўт очишни тўхтатгандан кейин бошланади.

    'Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олингани рад этилди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 16:49

    Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олингани рад этилди

    Orda.kz’даги маълумот рад этилди, нашрга нисбатан судга мурожаат қилиниши мумкин.

    'АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳиндистон билан савдо битимидан воз кечди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 16:41

    АҚШ Президенти Доналд Трамп Ҳиндистон билан савдо битимидан воз кечди

    Президент Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечмагунча, битимни маъқулламаслигини айтган.

    'Қозоғистон ТИВ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда.'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 15:36

    Қозоғистон ТИВ раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда.

    Маҳаллий ОАВларга кўра, вазир ШҲТ саммитидан қайтгач, ўз уйида қўлга олинган.

    'Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги таклифини рад этди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 14:51

    Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги таклифини рад этди

    Португалиялик мутахассис таклиф этилган шартларни ўз мақсадларига мос деб топмади.

    'Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди'ning rasmi

    Дунё 04.09.2025 10:45

    Туркия зилзиладан жабрланган Афғонистонга 25 тонна ёрдам юборди

    Ёрдам таркибида бошпана воситалари, озиқ-овқат ва гигиеник маҳсулотлар бор.